Get Mystery Box with random crypto!

Армонларим

የቴሌግራም ቻናል አርማ kumush_armonli — Армонларим А
የቴሌግራም ቻናል አርማ kumush_armonli — Армонларим
የሰርጥ አድራሻ: @kumush_armonli
ምድቦች: ያልተመደበ
ቋንቋ: አማርኛ
ተመዝጋቢዎች: 1.77K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


የቅርብ ጊዜ መልዕክቶች 4

2023-05-09 04:34:54
.........
Аёлга гул беринг.....

Қалбидан жой олар ширин сўзингиз,
Аёлга гул беринг, кўнгил учунмас.
Шу бир дона гулда бўлсин меҳрингиз,
Шунинг ўзи унга етади холос.

Аёлга гул беринг кўнгил учунмас,
Қўлдан келса, қилинг дунёни тортиқ.
Шу бир кунда унга ош дамлаб беринг,
Ҳеч нарса сўрамас меҳрдан ортиқ.

Аёлга гул беринг кўнгил учунмас,
Унга ҳар нарсадан қувончи устун,
Доимо очилсин атиргулга хос.
Ҳеч қачон топмасин кулгуси якун.

Аёлга гул беринг кўнгил учунмас,
Бир умрга сизни ардоқлаб ўтар,
Аёлга гул беринг кўнгил учунмас,
Бир кун ўзи учун яшасин етар.
593 viewsedited  01:34
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 04:06:47 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим
426 viewsedited  01:06
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 04:06:07
          ХАЙРЛИ ТОНГ.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

Сизни севган кадрлаган инсонларни асло асло хафа килманг ....
Бу хаёт жудаям киска Дил хиралик шарт эмас...севиб севилиб яшайлик барчамиз

Янги Кун муборак

Сешанба тонги барчамизга бахт кувонч ОМАД олиб келсин

Kanaliga a'zo bo'ling


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим
652 viewsedited  01:06
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 04:04:55 Эй, Аллоҳим жудаям егим келяпти, ўзинг бергин...
Кечки таомдан сўнг уй ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдим. Ишимни тамомлаб, қўлимга китоб олдимда ўқимоқликка киришдим. Китоб ўқишни ёшлигимдан яхши кўраман. Мазза қилиб ўқияпману, лекин хаёлимни нимадир ўзига торта бошлади. Китобни ёпдимда, аста кўзимни юмдим. Нимага бу ҳолат мени чалғитмоқда, деб ўйлардим. Шунда анчадан бери кўришмай юрган бир акамиз кўзим олдига келдилар. Ҳозирда ишсиз бўлиб, тирикчиликда анча қийналиб қолган эдилар.
Бир бориб хабар олсам дедим.
Кўзимни очдим-да, уйдагиларга қани кетдик кўчада айланиб келамиз деб ўзим ҳам кийина бошладим. Оилавий йулга чиқдик. Машинамда кетяпману нима олиб бориш ҳақида ўйлардим.
Яхшиси бирор кило гӯшт, нон яна майда чуйда ва аталган закотим бориди ўшани бераман деб уйлаб қассоб олдига тoхтадим. Қўй гӯшти бўлиб-бўлиб чиройли қилиб осиб  қўйилган эди. Қассоб ҳар доимгидек қилиб берайми деганиди уни тўхтатдим. Гӯшт кўзимга ёқмайроқ кўринди. Машинамга ўтириб бошқа қассоб олдига кетдим. У қассобдаги гӯшт ҳам ёқмади. Яна бир таниш қассоб бор эди, ўшандан оламан дея у томонга йул олдим. Олиб бормоқчи бўлган гӯштни чиройли яхши жойидан олсам гўзал иш булар эди-да, деб қассоб олдида тўхтадим.
Қассобга:
- Ука, бирор кило чиройли қўй гўштидан тортингчи дедим.
-Қўлидан тортайми ака жуда юмшоқ қўйда ўзиям деди қассоб. Бирдан, кўзим сал нарироқдаги МОМИҚ ЖЎЖА пишираётганларга тушди. Бутун қилиб пиширилган жўжалар иштаҳани очиб мана ман деб турарди.
- Тўхтанг ука, гӯштга янаги сафар келарман, дедимда, ўзим пиширилган жўжа томон юрдим. Момиққинасидан битта сотиб олдим. Тўртта нон ҳам қўшиб яна у-бу олиб йулга тушдим. Яхши бўлди жўжа олганим дердим, кўнглимам жойига тушган эди. Акамиз бизни кўриб, жудаям хурсанд булиб кетишди. Уйларига таклиф қилишган эди, унамадим. Ҳовли дарвозаси олдида ҳол аҳвол сўрашиб, қўлимдаги аталган нарсаларни бердимда кетишга рухсат сурадим. Акамиз эшигим тагидан кирмай қайтяпсиз-а, деб ҳижолатда хайрлашдилар. Йўлда кетаётган эдим хурсанд бўлиб. Чунки акамиздан хабар олдим, ҳамда фарзандларимга ҳам ибратли намуна бўлган эди. Бирдан қўл телефоним жиринглади. Олсам акамиз:
- Ука, бу қандай ҳолатки, тил ожиз сўзлагани дедилар.
- Ҳа ака тинчликми ўзи.
- МОМИҚ ЖЎЖА ни айтмоқдаман, олиб келганингизни.
- Ака, сизларга илиниб олиб келдимда.
- Бугун кеннойиз билан кичкинам кўчага чиқишган эдилар, йўлларида пиширилаётган момиқ жўжага кўзлари тушиб егилари келган эди.
Уйга қайтиб, менга айтишган эдилар, пулим йуқ, насиб қилса олиб берарман дегандим.
Кичкинам - Росаям егим келяпда, дада деганида, астойдил Аллоҳдан сўрасангиз ўзи етказади деб айтсам, жажжи қўлчаларини дуога очиб:
- ЭЙ, АЛЛОҲИМ ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛАЯПТИ, ДАДАМНИ ПУЛЛАРИ ЙЎҚ, ЎЗИНГ БЕРГИН деб сўраган эди.
Ҳозир олиб келган нарсаларингизни дастурхон устида очсак пиширилган жўжага фарзандимни кўзи тушиб:
- Дадажон, Аллоҳ бор экан, қаранг сўраган эдим, ўзи берди деди суюниб. Ука, раҳмат сизга, Аллоҳ рози бўлсин. Қилган эҳсонларингиз қабул бўлсин. Акамиз гапирардию, ўзлари йиғларди. Мени ҳам кўзларимдан ёш оқарди. 
Алҳамдулиллаҳ, Ўзинга шукур, дердим. Роса йиғлашдик. Бир-биримизга раҳматлар айтиб   хайрлашдик. Ушбу ҳолат менга ажойиб ҳис туйғуни тӯҳфа қилган эди. Тарифлашга тил ожиз ҳақиқатдан ҳам. Қандай ажойиб иш бўлди. Машинамда ўтирган оила аҳилларимга ҳам ибратли воқеа бўлган эди!
@kumush_armonli
362 viewsedited  01:04
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 04:03:47



@kumush_armonli
368 viewsedited  01:03
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 04:03:11 Хеч қачон инсонни мухокама қилманг, чунки сиз уни гунохини биласиз, тавбасини эмас.

@kumush_armonli
322 viewsedited  01:03
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 04:01:25
Сизга яхшиликдан бошқа нарса қилмаган қалбга изтироб берманг....

Нонкўрлик бадали оғир бўлади...

@kumush_armonli
544 viewsedited  01:01
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 03:59:49 #психологдан_ривоят

ШУКР ҚИЛМОҚЛИК

Подшоҳ вазиридан сўради:
- Қандай қилиб мендан кӯра камбағал, ҳеч нарсаси йӯқ хизматкор бахтли бўлиши мумкин?

Унинг ҳеч нарсаси йўқ.

Мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳман.

Лекин, бахтли эмасман.

Вазир деди:
- Унда “99” қоидани қўллаб кўринг.

Бир ҳамёнга 99 динор солинг.

Устига "100 динор" деб ёзиб қўйинг ва хизматкорингизнинг эшиги олдида қолдириб, тақиллатинг.

Кейин нима бўлишини бир четдан томоша қилинг.

Подшоҳ вазирнинг айтганини қилди.

Хизматкор ҳамённи олди, пулни санади.

Қолган 1 динор ташқарига тушиб қолган, деб ўйлади.

Оиласи билан чиқиб ҳаммалари тонггача ӯша бир динорни қидиришди.

Ота болалари ӯша динорни топа олмаганлари учун жуда ғазабланди.

Ӯша бир динор уларнинг тинч ҳаётини бузди.

Эртаси куни, кечаси билан ухлолмай чиққан хизматкор подшоҳнинг ҳузурига кайфиятсиз, паришон ва хафа ҳолда борди.

Шунда подшоҳ "99"нинг маъносини англади.

Бизлар ҳам шундай, Аллоҳнинг 99 инъомини унутиб, бизда бўлмаган ӯша биттагина нeъматни қидирамиз.

Аллоҳ таоло уни қадаримизга ёзмаган ва бермаганининг Ўзи билган ҳикмати бўлади.

Ваҳоланки, ҳисобсиз неъмат берилмаган инсоннинг ўзи йўқ.

Ҳатто касал, мажруҳ инсонни ҳам Аллоҳ таоло ӯз неъматлари билан қуршаб қўйган бўлади.

У эса фақат ӯзининг мажруҳлигини кўради.

99 та неъматдан чиройли фойдаланинг!

Ӯзингизда бор неъматлар учун шукур қилинг.

"Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".

(Иброҳим cураси, 7-оят)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@kumush_armonli
568 viewsedited  00:59
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-05-09 03:59:38
Вагонлар ларзага солиб оламни,
Уруш майдонига чорлаган замон.
Кўз ёшин беркитиб турган онанинг,
Нидоси юрагин ўймоқда чунон.

Атрофда ғалаён, қий~чув, тўпалон
Ўғлонин бағрига босгани қайси.
Гўёки барчаси бўлиб бир жаҳон
Кўкларга еткудек тортган наъраси.

Шафқатсиз разиллар жангоҳ қошида,
Ўйнатар аёвсиз ўқли қиролин.
Айни навқирону эрлик ёшида
Ўзбекнинг ўғлони оқлади бурчин.

Юртни деб, халқни деб кечди оромдан
Гўёки ер само қонга беланди.
Осмоннинг кўксида, уфқ қаъридан
Етар деб бир овоз беун эланди*

Ва кетди шаҳидалар, бирма бир ўтиб
Барвақт жаннатларга йўлин олдилар.
Олис олисларга кўзларин тикиб,
Онаизор йиғлаб, кутиб толдилар.

Урушнинг ортидан келди ҳур замон,
Хотира дилларга мангу жойланди.
Инсонлар онгида диёнат, иймон
Ўтганлар ёдига қалблар бойланди.

Номингиз ўчмагай ўтсада йиллар,
Сиз мангу ҳаётсиз халқнинг дилида.
Сиз минглаб ўғлонсиз Мангубердилар
Руҳингиз шод бўлсин жаннат элида.

Эланди~ ялинди ёлворди.

Маъмура Муҳаммад.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим
362 viewsedited  00:59
ክፈት / አስተያየት ይስጡ
2023-04-30 04:38:23
#МашаАллоҳ

Ким ҳар куни 5 вақт намозни ўз вақтида адо этса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат билан икром қилар экан...

1) Аллоҳ уни яхши кўради.
2) Бадани соғлом бўлади.
3) Фаришталар қўриқлайди.
4) Ҳовлисига барака киради.
5) Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6) Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7) Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8) Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9) Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди.

Kanaliga a'zo bo'ling

  
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим
259 viewsedited  01:38
ክፈት / አስተያየት ይስጡ