Get Mystery Box with random crypto!

#психологдан_ривоят ШУКР ҚИЛМОҚЛИК Подшоҳ вазиридан сўради | Армонларим

#психологдан_ривоят

ШУКР ҚИЛМОҚЛИК

Подшоҳ вазиридан сўради:
- Қандай қилиб мендан кӯра камбағал, ҳеч нарсаси йӯқ хизматкор бахтли бўлиши мумкин?

Унинг ҳеч нарсаси йўқ.

Мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳман.

Лекин, бахтли эмасман.

Вазир деди:
- Унда “99” қоидани қўллаб кўринг.

Бир ҳамёнга 99 динор солинг.

Устига "100 динор" деб ёзиб қўйинг ва хизматкорингизнинг эшиги олдида қолдириб, тақиллатинг.

Кейин нима бўлишини бир четдан томоша қилинг.

Подшоҳ вазирнинг айтганини қилди.

Хизматкор ҳамённи олди, пулни санади.

Қолган 1 динор ташқарига тушиб қолган, деб ўйлади.

Оиласи билан чиқиб ҳаммалари тонггача ӯша бир динорни қидиришди.

Ота болалари ӯша динорни топа олмаганлари учун жуда ғазабланди.

Ӯша бир динор уларнинг тинч ҳаётини бузди.

Эртаси куни, кечаси билан ухлолмай чиққан хизматкор подшоҳнинг ҳузурига кайфиятсиз, паришон ва хафа ҳолда борди.

Шунда подшоҳ "99"нинг маъносини англади.

Бизлар ҳам шундай, Аллоҳнинг 99 инъомини унутиб, бизда бўлмаган ӯша биттагина нeъматни қидирамиз.

Аллоҳ таоло уни қадаримизга ёзмаган ва бермаганининг Ўзи билган ҳикмати бўлади.

Ваҳоланки, ҳисобсиз неъмат берилмаган инсоннинг ўзи йўқ.

Ҳатто касал, мажруҳ инсонни ҳам Аллоҳ таоло ӯз неъматлари билан қуршаб қўйган бўлади.

У эса фақат ӯзининг мажруҳлигини кўради.

99 та неъматдан чиройли фойдаланинг!

Ӯзингизда бор неъматлар учун шукур қилинг.

"Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".

(Иброҳим cураси, 7-оят)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@kumush_armonli