Get Mystery Box with random crypto!

Вагонлар ларзага солиб оламни, Уруш майдонига чорлаган замон. | Армонларим

Вагонлар ларзага солиб оламни,
Уруш майдонига чорлаган замон.
Кўз ёшин беркитиб турган онанинг,
Нидоси юрагин ўймоқда чунон.

Атрофда ғалаён, қий~чув, тўпалон
Ўғлонин бағрига босгани қайси.
Гўёки барчаси бўлиб бир жаҳон
Кўкларга еткудек тортган наъраси.

Шафқатсиз разиллар жангоҳ қошида,
Ўйнатар аёвсиз ўқли қиролин.
Айни навқирону эрлик ёшида
Ўзбекнинг ўғлони оқлади бурчин.

Юртни деб, халқни деб кечди оромдан
Гўёки ер само қонга беланди.
Осмоннинг кўксида, уфқ қаъридан
Етар деб бир овоз беун эланди*

Ва кетди шаҳидалар, бирма бир ўтиб
Барвақт жаннатларга йўлин олдилар.
Олис олисларга кўзларин тикиб,
Онаизор йиғлаб, кутиб толдилар.

Урушнинг ортидан келди ҳур замон,
Хотира дилларга мангу жойланди.
Инсонлар онгида диёнат, иймон
Ўтганлар ёдига қалблар бойланди.

Номингиз ўчмагай ўтсада йиллар,
Сиз мангу ҳаётсиз халқнинг дилида.
Сиз минглаб ўғлонсиз Мангубердилар
Руҳингиз шод бўлсин жаннат элида.

Эланди~ ялинди ёлворди.

Маъмура Муҳаммад.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим