Get Mystery Box with random crypto!

Чалинмай қўяқол сўнги қўнғироқ Бағрингдан кетмоқлик азобдир | Армонларим

Чалинмай қўяқол сўнги қўнғироқ

Бағрингдан кетмоқлик азобдир танга,
Хайдама мактабим бўл яхши ўртоқ.
Шу овоз азалдан ёқмайди менга,
Чалинмай қўяқол сўнги қўнғироқ.

Юракда янги дард азоб айрилиқ
Кўникмоқ мушкул иш беради қийноқ.
Сен билан шунча йил бирга улғайдиқ,
Чалинмай қўяқол сўнги қўнғироқ.

Эй устоз домлажон беринг топшириқ,
Саотлаб йил ўтсин қолайлик кўпроқ.
Тинглашга қўймаслар овозинг ортиқ,
Чалинмай қўяқол сўнги  қўнғироқ.

Дарвоза ортида кутар тақдирлар,
Кўрмайди кўзларим эшитмас қўлоқ.
Айрилиш истамай йиғлаймиз бизлар,
Чалинмай қўяқол сўнги қўнғироқ.

Шошилма илтимос қувишга мени,
Бағрингда қолайин бағрингдир қайноқ.
Кетмасдан яна мен  согиндим сени,
Чалинмай қўяқол сўнги қўнғироқ.

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим