Get Mystery Box with random crypto!

Фаросат мавзуйимиз чала қолганди, шуни тугатиб қўйсам… Фароса | Mamura Akhmedovna

Фаросат мавзуйимиз чала қолганди, шуни тугатиб қўйсам…

Фаросатни кучини хамда Аллоҳ фаросатли инсонлар кўзи, забони, қулоғи, тафаккури ва нури бўлиша ҳақида малумот бергандим.

Демак фаросатли бўлиш хам бахт эканку аслида!

Хўш, қандай қилиб фаросатлилик ҳислатимизни ривожлантиришимиз мумкин?

- Аллоҳ ҳар бир бандасига инсониятга хос бўлган ҳислатни ином қилган аслида, аммо кимгадир у ҳислат керак ва уни ривожлантиради, кимдир эса ривожни хохламайди ва баҳоналар қидиради.
Фаросат бу -
- Сабр (ҳар жабхада)
- Зеҳн
- Англаш ва ундан кейин хулоса қилиш

Ушбу 3 та хислатни ривожлантириш орқали сизда нималар бўлади:
- Ўзингизни таний бошлайсиз.
- Нима хохлашингизни англайсиз.
- Инсонларга фақат ўз манфаатингиздан келиб чиқиб эмас, уларни тушиниб инсонлигини хис қиласиз.
- Инсон атрофни ўзига мослаштириб эмас, атрофни атрофлигича қабул қила бошлайди.
- Аллоҳ хечким англолмайдиган нарсаларни сизга англатади
- Аллоҳ марузалар эшитганизда бошқача тафаккурга киргизади
- Хечким кўра олмаётган пул топиш йўлларини сизга дуч келтиради
- Одамларни ниятини кўрсата бошлайди.
- Забонингиздан чиқаётган хар бир сўзингизга бошқалар ошиқ бўла бошлайди.
- Босган қадамингизда омад, барака хамроҳ бўлади.


Бир сўз билан айтганда қидираётган гўзал хаётингизни анча мунчасини биргина Фаросат ҳислатини ривожлантириш орқали топа бошлайсиз.

Фаросатлилик хислатини қанчалик буйуклигини энди хис қиляпсизми?
Агар Аллоҳ сизни қадамингиз, забонингиз, кўз нурингиз, тафаккурингиз бўлишини хохласангиз Фаросатлилик хислатини ривожлантиринг

Мамура Ахмедовна

https://t.me/mamuraakhmedovna