Get Mystery Box with random crypto!

Дийдорингиз кўргани, Шошиб борай онажон, Соғинчдан икки кўзим | Армонларим

Дийдорингиз кўргани,
Шошиб борай онажон,
Соғинчдан икки кўзим,
Ёниб борай онажон,

               Қутлуғ моҳи рамазон,
               Рўза тутиб чарчаманг,
               Ифторликка нималар
               Олиб борай  онажон.

Вақт йўқ, баҳор ёз, кузим,
Иш кўп- баҳона сўзим,
Бугун ўзимдан ўзим,
Нолиб борай онажон.
 
              Инсоф бер деб ўғлимга,
              Зор боқасиз йўлимга,
              Имон нурин дилимга,
              Солиб борай онажон,

Ният қилиб тонг,азон,
Меҳрингизга ташна жон,
Ёнингизга рамазон,
Айтиб борай онажон.

              Дуоингиз олгани,
              Меҳрингизга қонгани,
              Бирга ифтор қилгани,
              Чопиб борай ОНАЖОН

Муалифга рахмат
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим