Get Mystery Box with random crypto!

Шоирни севмасин қизларга айтинг Унда на қўним бор, на бир давл | Армонларим

Шоирни севмасин қизларга айтинг
Унда на қўним бор, на бир давлати
Алпдакгина деманг, фикрдан қайтинг
Шеърларда фақат унинг савлати

Шоирни севмасин қизларга айтинг
Кўзлари мунгли қараб тураверади
Унитиб қўяди бутун борлиқни
Хаёлларин эркалаб юраверади

Шоирни севмасин қизларга айтинг
Гуллар сарала олмай, сўз терар тўқиб
Унинг борлигини билмай қоласиз
У билан яшайсиз, ёлғиз зерикиб

Шоирни севмасин қизларга айтинг
Ақлингиз қайрайди, минғир-минғири
Сизга термулиши, мухаббатимас
Кўйлагингиз гулида кўзлари қири

Исоқжон Одил