Get Mystery Box with random crypto!

Сах,ар туриб х,амдларим бисёр, Саловатлар айтайин такрор. Гўза | Армонларим

Сах,ар туриб х,амдларим бисёр,
Саловатлар айтайин такрор.
Гўзал уммат бўлайин эй Ёр,
ОЛЛОХ,жоним, салом-ассалом,
Пайгамбарим(сав), салом-ассалом.

Гулларимга шабнамлар қўнган,
Капалагим яйраган кулган.
Саболарим келтирди салом,
Қадрдонлар салом-ассалом!
Мех,рибонлар салом- ассалом!

Борингизга айтайин шукр,
Ўйлаб туриб қилайин фикр.
ОЛЛОХ,имдир ўйловим, зикр,
Гул-райх,онлар салом-ассалом!
Боғ-бўстонлар  салом-ассалом!

Чаккасига райх,онлар таққан,
Масжидларда намозлар уққан.
Аберасин эркалаб қучган,
Бобожонлар салом-ассалом,
Моможонлар салом ассалом.

Бах,орой х,ам кулади хандон,
Қалдирғочлар келади шодон.
Эл-у юртим бўлгандир омон,
Отахонлар салом-ассалом,
Онахонлар салом ассалом.

Дошқозонда қайнар сумалак,
Атрофида гўзал х,ур-малак.
Йиллар ўтар тез чархпалак,
Мард ўғлонлар салом-ассалом,
Лобар қизлар салом-ассалом.

Кулларимдан тушмайди калам
Париларим ёнимда хамдам
Яшаяпман кувониб хар дам
Ашъорларим салом ассалом
Мухлисларим салом ассалом

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Армонларим